Январ 03, 2021 15:18 Asia/Tashkent
  • Али Аскарий: генерал Қосим Сулаймоний имон, тақво ва ишонч рамзи эди
    Али Аскарий: генерал Қосим Сулаймоний имон, тақво ва ишонч рамзи эди

Эрон ислом республикаси телерадиокомпанияси раиси Али Аскарий сўзлаган нутқида, генерал шаҳид Қосим Сулаймоний имон, тақво, ишонч ва Худога таваккалл қилишнинг рамзи эди ва бир умр имон ва Инқилоб раҳбарининг мактаби доирасида саъй-ҳаракат қилди деб изоҳлади.

Бугун Эрон телерадиокомпанияси раиси Абдулали Али Аскарий Теҳрондаги Эрон телерадиокомпанияси халқаро конференцияси марказида ўтказилган " ОАВ ва Қосим Сулаймоний мактаби" мавзусидаги илмий конференцияда  генерал шаҳид Сулаймоний,  Муқаддас Мудофаа даврида шижо, муъмин ва содиқ  қўмондон сифатида машҳур бўлган пайтларида ҳам ва Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони бўлган даврасида ҳам  исломий муқовимат йўлида буюк ва стратегик ҳисса қўшди ва фаолият қилди деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпанияси раиси ўз сўзларида  генерал Қосим Сулаймоний  ҳам имонли эди ва ҳам ўз имон- эътиқоди талаблари ва меъёрларига мос равишда амал  қиларди ва Худованди мутаол унга бу йўлни очиб берди ва унга чексиз ризқ берди деб  қўшимча қилди.

Эрон телерадиоокмпанияси раисининг  хорижий эшиттиришлар масаласидаги ўринбосари ва  " ОАВ ва Қосим Сулаймоний мактаби" мавзусидаги илмий қўмитаси раиси Паймон Жабалий ҳам  ҳақиқатни тушиниш жараёнини ошириши генерал Сулаймонийнинг ОАВга ёндошувининг нишоналаридан эканлигини таъкидлади.

Жабалий ўз сўзларида  генерал Сулаймоний жасорат, донолик, огоҳлик, башорат қилиш ва келажакни тўғри кузатиш истеъдоди ва характерига эга бўлганига тўхталиб,  бу масала ОАВ нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга деб эслатди.

Эрон телерадиокомпанияси раисиниг  хорижий эшиттиришлар масаласидаги ўринбосари  муқовимат  ҳаракати ва йўналишдаги энг муҳим ва кенг -қамровли медиа ва ОАВ бўлган Эрон телерадиокомпанияси ички ва халқаро миссиялари доирасида  Қосим Сулаймоний мактабининг ОАВ соҳасидаги таъсирини таништиришни ўз мақсади ва вазифаси этиб тайинлаган деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ