Қолибоф: генерал Сулаймонийнинг террор этилгани уюшган давлат терроризмининг намунасидир
(last modified Tue, 05 Jan 2021 06:37:54 GMT )
Январ 05, 2021 11:37 Asia/Tashkent
  • генерал Сулаймонийнинг террор этилгани уюшган давлат терроризмининг намунасидир
    генерал Сулаймонийнинг террор этилгани уюшган давлат терроризмининг намунасидир

Эрон ислом республикаси парламенти раиси сўзлаган нутқида, АҚШ томонидан генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганини уюшган давлат терроризмнинг намунаси, Ироқ миллий мустақиллигини очиқдан-очиқ бузиш ва Эрон ислом жумҳурияти суверенитетини бузиш деб баҳолади.

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  бир қатар жаҳон мамлакатлари парламетлари раислари, парламентлараро иттифоқ президенти,  Осиё ва исломий мамлакатлар парламентлари ассамблеяси бош котиблари  ва БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешга йўллаган кечанги макутбида,  2020 йил 3 январида АҚШ режими  уюшган ва мақсадли  террорчилик ҳужумида Бағдод халқаро  аэропортидаги ҳарбий бўлмаган ҳудудида  ракетадан фойдаланиб, Эроннинг буюк генерали Қосим Сулаймоний  ва у билан бирга бўлган бир гуруҳ шахсиятларни террор этди деб таъкидлади.

Эрон парламенти раиси шунингдек  генерал Сулаймонийнинг Ироқ давлатининг даъвати билан Бағдодга сафар қилганига тўхталиб, сўнгги йилларда Эрон ислом республикасининг ушбу юқори мартабали ҳарбий ва расмий вакили Эрон ислом жумҳуриятининг энг муҳим ҳарбий маслаҳатчиси сифатида  Ироқ қуролли кучлари ва давлати ёнида  бу мамлакатдаги терроризмга қарши кураш жараёнида энг асосий ва муҳим рол ўйнаган деб қўшимча қилди.

Муҳаммадбоқир Қолибоф ўз мактуби давомида  генерал Сулаймонийни террор этилганини  БМТ устави ва Халқаро конвенцияларга бутунлай зид эканлигини баён этиб, ушбу террорчилик ҳужум  Халқаро ҳамжамиятнинг терроризмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатлари,  глобал муносабатларида қонун устуворлигига  ҳамда минтақанинг хавфсизлиги ва осойишталигига жиддий зарар етказди  ва халқаро тинчлик ва хавфсизликига ҳам жиддий хавф туғдирди деб аниқлик киритди.

Эрон парламенти раиси ўз мактубида  АҚШ давлати томонидан генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганини кескин қоралаб,  бундай ёвузлик ва жиноятларни такрорланишини олдини олиш учун дунё мамлакатлари парламентлари ва халқаро ҳамжамиятнинг қўшимча саъй -ҳаракатларини зарурлигини эълон этди.