Эрон армиясининг учувчисиз учоқларнинг йирик жанговар машғулотлари бошланди
(last modified Tue, 05 Jan 2021 08:02:43 GMT )
Январ 05, 2021 13:02 Asia/Tashkent
  • Эрон армиясининг учувчисиз учоқларнинг йирик жанговар машғулотлари бошланди
    Эрон армиясининг учувчисиз учоқларнинг йирик жанговар машғулотлари бошланди

Эроннинг Симнон вилоятининг умумий ҳудудида мамлакат армиясининг 4 бўлинмаси кучларининг юзлаб учувчисиз учоқлари иштирокида биринчи йирик жанговар машқлар бошланди.

Эрон қуролли кучлари матбуот хизматининг хабар қилишича  бугун Эрон ислом жумҳурияти армияси  операциялар бўлинмаси раиси ўринбосари адмирал Сайидмаҳмуд Мўсавий  Эрон қуролли кучларини  дунёнинг учувчисиз учоқлар соҳасидаги энг қудратли давлатлардан эканлигини таъкидлаб,  қуролли кучлар дронлари ва учувчиси учоқларининг йирик жанговар машқларида  қуруқлик, ҳаво, ҳаво - денгиз мудофаасидаги учувчисиз тизимининг ҳар хил турллари аниқ жанговар шароитда белгиланган вазифалари ва миссияларини бажаради дея изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти армияси  операциялар бўлинмаси раиси ўринбосари шунингдек учувчисиз учоқлар жанговар операциялари орасида ҳаво -ҳаво ракеталари ёрдамида ҳаво нишонларин тутиш ва йўқ қилиш, бомба ва ракеталар ёрдамида ердаги нишонларни нобуд этиш, шунингдек ўзини ўзи йўқ қилишга қодир дронларни кенг қўлланиши ушбу машғулотарнинг муҳим қисмида амлага оширилади деб қўшимча қилди.

Адмирал Сайидмаҳмуд Мўсавий ўз сўзларида  Эрон армияси денгиз-ҳарбий кучларини учувчисиз учоқларининг мамлакатнинг жанубий сувларида катерлар устидан парвоз қилиши, душман ҳудудларида ўта муҳим ва асосий  нишонларни йўқ қилиш ва ўзини ўзи портлатадиган учоқларни узоқ масофага учиш амалиётни ижро этиши  ушбу машғулотларнинг мақсади ва лойиҳаларидан ҳисобланади деб аниқлик киритди.

Эрон ислом жумҳурияти армияси  операциялар бўлинмаси раиси ўринбосарининг айтишича, машғулотларда Эроннинг бошқа ҳудудларидан жалб қилинган дронлар ва учувчисиз учоқлар бўлинмалари иштирокида, шунингдек қуруқлик, ҳаво ва денгиз чегараларини кузатиш ва  ва аниқлаш ушбу йирик учувчисиз учоқларнинг жанговар амалиётларининг бошқа муҳим тадбирларидир. 

 

Ёрлиқ