Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Қуддус кучлари АҚШни огоҳлантирди
(last modified Tue, 05 Jan 2021 09:44:53 GMT )
Январ 05, 2021 14:44 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом  Инқилоби соқчилар корпусининг Қуддус кучлари АҚШни огоҳлантирди
    Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Қуддус кучлари АҚШни огоҳлантирди

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг Қуддус кучлари қўмондони ўринбосари АҚШнинг Ироқдаги сўнгги ҳаракатларини урушқоқлик эканлигини таъкидлаб, АҚШ минтақа хавфсизлиикга путур етказишни истаса, албатта пушаймон бўлади дея огоҳлантирди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом  Инқилоби соқчилар корпусининг Қуддус кучлари  қўмондони ўринбосари генерал Муҳаммад Ҳижозий  АҚШнинг минтақадаги сўнгги ҳаракатларига тўхталиб  ушбу ҳаракталар минтақада уруш оловини кенгайишига сабаб бўлиши мумкин деб таъкидлади.

Айни пайтда Эрон суд ҳокимияти наттоғи ҳам  қаршилик ҳаракат қўмондонини террор этганларни аниқлаш, жавобгарлика тортиш ва таъқиб қилиш жаарёни  қатъийлик билан давом этади деб айтди.

Бугун Эрон суд тизимининг наттоғи,  Ғуломҳусейн Исмоилий бўлиб ўтган матбуот анжуманида, шаҳид Қосим Сулаймоний ва Абу Муҳандиснинг адолатсиз равишда тўкилган пок қонлари ҳеч қачон унутилмайди ва жиноятлар албатта жазоланилади деб қўшимча қилди.

Эрон суд ҳокимияти наттоғи шаҳид Сулайммоинйни террор этилишига  боғлиқ ишни қонуний ўргани чиқилиши ҳамда  Германия ҳукуматининг ушбу суиқасддаги ролини таъкидлаб, шаҳид Сулаймоний ва унинг ҳамроҳларининг шаҳид бўлишига олиб келган террорчилик билан боғлиқ иш ушбу ҳодисанинг биринчи кунлариданоқ Теҳроннинг Халқаро ишлар бўйича махсус судида кўриб чиқилди ва ушбу буюк генерални шаҳид бўлишига сабаб бўлган теракт тўғрисида батафсил ва кенг қамровли текширувлар ўтказилди ва  турли мамлакталарга ҳм юборилди деб қўшимча қилди.

Исмоилий шунингдек  айрим давлатлар,  Эронга ҳужжатлар юборишган ва бу террорнинг асли омили бўлган  АҚШ президенти, бу мамлакат расмий қўмондонлари ва  масъулларидан иборат  48  жиноятчилар номи аниқланди деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ироқнинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида ўтган йилнинг  3 январ кунида Америка террорчи кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

АҚШнинг ушбу жинояти эса  Ироқ парламентидаги халқ сайланган вакиллари  ўз мамлакатидан бегона кучларни чиқариш қарорини ратификация қилишига сабаб бўлди. Ушбу қарорини қабул этилганидан кейин  Ироқ халқининг босқинчиларга қарши курашини янги босқич бошланди.