Генерал Боқирий: Эрон Қуролли кучлари душманнинг энг кичик хатосига ҳам жавоб қайтаради
(last modified Wed, 06 Jan 2021 06:30:13 GMT )
Январ 06, 2021 11:30 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эрон Қуролли кучлари душманнинг энг кичик хатосига ҳам жавоб қайтаради
    Генерал Боқирий: Эрон Қуролли кучлари душманнинг энг кичик хатосига ҳам жавоб қайтаради

Эрон ислом жумҳурияти Қуролли кучлари Бош штаби раиси агар душманлар энг кичик хатога йўл қўйишса, Эрон армияси бунга қатъий жавоб қайтаради деб айтди.

Кеча Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  Эрон армиясининг учувчисиз учоқларининг йирик жанговар машғулотлари пайтида, армиянинг дронлар бўлинмалари ва учувчисиз учоқлар системалари билан яқиндан танишганида,  мамлакатнинг учувчисиз учоқлар соҳасидаги  йирик ютуқлари ва ривожланиш йўналишини таъкидлаб,  Эрон  армиясининг учувчисиз учоқларининг йирик жанговар машқлари ҳамда Форс Кўрфазида  ўтказилган сўнгги кунлардаги  машғулотлари,  қуролли кучларнинг мамлакат хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва ҳар қандай таҳдидларга қарши курашда  тайёр эканлиги намойиш этилди деб изоҳлади.

Генерал Боқирий ўз сўзларида Ғарбий Осиё вазиятига ҳам тўхталиб,  афсус билан айтганда  сўнгги кунларда  минтақада АҚШ террорчи ва жинояткор қўшинларининг и ҳаракатлари назарга ташланмоқда  ва  бу террорчи кучлар  ўз қудратини намойиш этиш ва қўрқув яратиш мақсадида  узоқ ва ё турли масофларага учадиган  қирувчи самолётлари парвозларини кўрсатишга уринишмоқда деб аниқлик киритди.

Генерал Муҳаммад Боқиртй шунингдек  Эрон бирон бир қўшни мамлакатни босиб олиш ва ёки унга тажовуз қилиш ниятида эмас, аммо ҳар қандай таҳдидга қарши куршда ҳардоим тайёр. Қаҳрамон эронлик ҳарбий кучлари доимо  таёр туришибти ва  агар душман кичик хатога йўл қўйса, албата қаттиқ жавоб қайтарилади деб эълон этди.

Кеча Эроннинг Симнон вилоятининг умумий ҳудудида мамлакат армиясининг 4 бўлинмаси кучларининг юзлаб учувчисиз учоқлари иштирокида биринчи йирик жанговар машқлар бошланди.

Ёрлиқ