Эрон ТИВ: Биз АҚШ таҳдид ва босимини қабул қилмаймиз
-
Эрон ТИВ: Биз АҚШ таҳдид ва босимини қабул қилмаймиз
Эрон ТИВ-и АҚШнинг ноқонуний ҳатти-ҳаркакатларининг давом этиши Эроннинг мантиқий ва қонуний позицияларида ҳеч қандай ўзгаришга олиб келмаслигини таъкидлади.
Эрон ТИВ-и кеча АҚШнинг санкцияларини давом эттириш ва кучайтиришни талаб қилаётгани юзасидан баёнот берди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, баёнот матни қуйидагича: АҚШ президентининг Ислом Инқилоби олий раҳбарига йўллаган мактуби ва Эроннинг тинч мақсадли ядровий дастури туфайли юзага келган кераксиз ва сунъий инқирозни ҳал қилиш учун дипломатия йўлини танлашга тайёрлигини билдириши ортидан, Эрон АҚШ билан билвосита музокарага киришди ва яхши ниятга асосланган ёндашув ва миллий ҳокимият ва ишонч билан қўллаб-қувватланди.
Билвосита музокараларнинг 3 раундида Эрон музокарачилари ядровий энергиядан тинч мақсадларда фойдаланиш ва золимона санкцияларга барҳам бериш соҳасида Эроннинг халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ принсипиал ёндашувларига асосланган аниқ асосларга асосланиб, Эрон халқининг позициялари ва қонуний талабларини тушунтирдилар ва адолати оқилона ва доимий тушунишга эришиш учун астойдил ҳаракат қилдилар.
Эрон Ислом республикаси дипломатия йўлига содиқлигини таъкиддлаб, музокараларни давом эттиришга тайёрлигини эълон қилар экан, БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид ва Эрон миллий манфаатларига зарар етказиш ва эронлик ватандошларнинг инсон ҳуқуқларини бузишга қаратилган таҳдид ва босимга асосланган ёндашувларга ҳеч қачон тоқат қилмайди.Шу муносабат билан Эроннинг савдо-иқтисодий шерикларига нисбатан ноқонуний санкциялар ва босимларнинг давом этишини кескин қоралаб, буни Эрон халқининг АҚШнинг дипломатия жиддийлигига чуқур шубҳа ва гумон билан қарашга ҳақли эканлигининг яна бир белгиси деб билади.
Бу ноқонуний ҳатти-ҳаракатларнинг давом этиши Эроннинг мантиқий, қонуний ва халқаро ҳуқуққа асосланган позициясини ўзгартирмайди. Шубҳасиз, муаваффақиятсиз усуллар ва принсипларни қайтадан синаб кўриш, худди шу кўп харажатли мувафақиятсизликларнинг такрорланишига олиб келдаи.