Қолибоф: Трампнинг сўнгги таҳдидлари Эрон миллатига таъсир қилмайди
-
Қолибоф: Трампнинг сўнгги таҳдидлари Эрон миллатига таъсир қилмайди
Эроннинг Миноб 168 делегацияси раиси АҚШ президенти, Доналд Трампнинг сўнгги таҳдидлари. Эрон милати йўлига заррачадек таъсир қилмайдиганига ишора қилиб, деди: биз бу мавзў фақат бир шиор бўлмагани ва дунё бунга гувоҳ бўлганини исботлаб бердик.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Покистон сафаридан қайтиб келганидан кейин Эрон парламенти раиси ва Миноб 168 делегацияси раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф, мухбирлар билан суҳбатида, биз аввалдан ҳам АҚШга ишонмаслигимизни эълон қилганмиз, бизни ишончсизлигимизнинг девори 77 йил олдинга бориб тақалади ва улар ўтган бир йилдан ҳам кам вақт ичида икки марта музокара ўртасида бизга ҳужум қилдилар, шундай экан, аслида уулар биринчидан бизни ишонтиришлари керак. Албатта уларнинг ўз ваъдаларига амал қилмасликлари сабаб бизнинг ишончимизни жалб этишлари жуда қийиндир, аммо улар ушбу ишончнии бизга тақдим этиши ё қилмаслик қарорига келишлари керак. Албатта, биз бунга жуда кам гувоҳ бўлганмиз, деб таъкидлади.
Қолибоф шунингдек, ҳар ҳолда Эрон миллати суръат билан муваффақият сари ўз йўлини давом эттиради ва бу йўлда фақат Худованди мутаол ва ўз куч қудратига таянадию холос, деб изоҳлади.
Эрон парламенти раиси Эронга қарши Трампнинг янги позицияси тўғрисидаги саволга жавобан ҳам шундай деди: бунга ўхшаган таҳдидлар Эрон миллатига таъсир қилмайди , биз эса бу фақат бир шиор эмаслиги ва бутун дунё бунга гувоҳ бўлганини ҳам ислотлаб берганмиз. Биз барчаларга миллатимиз душмани қандай бечора бўлгани ва оғир вазитяга тушиб қоланини кўрсатиб бердик. Биз таҳдидларга таслим бўлмаслигимизни исботладик ва Эрон миллати Исломиий Инқилобининг 47 йили давомида барча майдонларда –ҳарбий, иқтисодий санкция, сиёсий босим ва бунга ўхшаган босимларда ҳам амалда қудратини ва таслим бўлмайдиганини исботлаган, деб эълон қилди.
У ўз сўзларида, АҚШ ўзи учун вазиятдан чиқш дерезасини очишни мақсад қилган бўлса, айтганимиздек фақат ягона йўли ҳам Эрон халқини ишонтиришидир, зеро АҚШ Эрон халқи олдида қарздордир ва товонларини тўлаш учун ҳали жуда кўп ҳаракат қилиши тўғри келади, деб аниқлик киритди.
Қолибоф сўзлари якунида, Эрон миллатини узоқ тарихга эга цивилизацияга эга бўлганига тўхталиб, Трампга хитобан шундай эслатди: урушсангиз, урушамиз, мантиқ ва логика билан келсангиз мантиқ билан муносабат қиламиз. Биз ҳеч қачон зўравонлик ва таҳдидлларга таслим бўлмаймиз. Агар яна бир бор бизниг иродамизни синаб кўришга уринсангиз сизларга янада каттароқ сабоқлар берамиз.