Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараар натижасиз якунланди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99198-Эрон_ва_АҚШ_ўртасидаги_музокараар_натижасиз_якунланди
АҚШнинг ҳаддан зиёд талаблари ва тамаъгирлиги қўшма бир чорчуб ва келишувга эришиш йўлига тўсқинлик қилди.
(last modified 2026-04-12T11:09:50+00:00 )
апрел 12, 2026 16:04 Asia/Tashkent
  • Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараар  натижасиз якунланди
    Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараар натижасиз якунланди

АҚШнинг ҳаддан зиёд талаблари ва тамаъгирлиги қўшма бир чорчуб ва келишувга эришиш йўлига тўсқинлик қилди.

Эрон телерадиокомапаниясининг хабар қилишича,  21 соат давомидаги музокара ва дипломатик саъй ҳаракатлар билан бир пайтда АҚШнинг ҳаддан зиёд тамаъгирлиги ва талаблари қўшма бир келишувга эришиш  йўлига тўсқинлик қилди.

 Муҳаммадбоқир Қолибоф, Сайид Аббос Ироқчи ва Али Боқирий иштирокида ҳамда экспертлар қўмиталари ҳамроҳлигидаги  Эроннинг музокарачи гуруҳи  Покистон пойтахти Исломобод шаҳридаги 21 соат  музокара  ва конкрет маслаҳатлашувда  турли соҳалар жумладан , ҳарбий, иқтисодий ва технологик  тармоқларидаги Эрон халқининг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъкидлаб,  АҚШ тамъгирлигини амалга оширилишига тўсқинлик қилдилар.

АҚШ музокарачи гуруҳи эса  урушда қўлга кирита олмаган имтиёзларини жумлаан Ҳурмуз бўғози  ва Эрондан уран моддаларини олиб чиқишни  музокаралар  кабинетида амалга  оширишга уриндилар, аммо эронлик делегация уларнинг  ушбу ноқонуний мақсадларини қабукл қилмадилар.

 Эрон делегацияси  турли ташаббуслар билан,  АҚШ томонини қўшма бир чорчубга эришишга йўналтиришга ҳаракат қилди, аммо АҚШ томонининг тамаъгирлиги ва нооқилона ва нореал ҳаддан ортиқ талаблари келишув йўлини тўсиб қўйди.