Ислом Инқилоби олий раҳбари: Ислом уммати учун бирдамликдан каттароқ фойда йўқ
-
Ислом Инқилоби олий раҳбари: Ислом уммати учун бирдамликдан каттароқ фойда йўқ
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий, Аллоҳ Таолонинг Ҳаж фарз қилишда мақсадини инсониятни бошқариш учун тўлиқ ва йўл кўрсатувчи намуна бўлишини таъкидлаб, мазкур фариза ва мажбуриятнинг таркиби ва ташқи кўриниши бутунлай сиёсий, таркибий қисмларининг мазмуни эса бутунлай инсоният манфаатларини таъминлаш учун бутунлай маънавий ва ибодатга асослангандир деб айтдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар беришича, Ислом Инқилоби олий етакчиси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугун Ҳаж маросими ишчилари ва бир гуруҳ Масжидулҳаром зиёратчилари билан учрашувида, бугунги кунда Ислом умматининг энг катта фойдаси Ислом олами муаммоларини ҳал этишда бирдамлик ва ҳамжиҳатлигидир. Агар шундай бирлик бўлганида Ғазо ва Яман каби муаммолар юзага келмасди, деб қайд этдилар.
Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий Аллоҳ таолонинг уйига зиёрат қилувчилар учун турли мақсад ва кўламларини билиш ва тушунтиришни бу фарзни тўғри адо этишнинг ўта муҳим дебочаси сифатида билиб, Қуръони каримнинг кўплаб оятларини келтирар экан, Ҳаж билан боғлиқ кўплаб оятларда " нос " иборасининг қўлланиши Аллоҳ таоло бу фарзни фақат мусулмонларга эмас, балки барча инсонларнинг ишларини бошқаришни белгилаб қўйганини кўрсатади. Шундай экан, Ҳажни тўғри ўтказиш инсониятга хизматдир, деб эслатдилар.
У киши Ҳаж маросимининг когнитив жиҳатларини тушунтирар экан уни шакли ва таркиби 100 фоиз сиёсий бўлган ягона фарздир, чунки ҳар йили одамларни бир жойда ва муайян мақсадлар учун бир вақтда бирлаштиради, бу ишнинг моҳияти сиёсийдир деб баён этдилар.
Ҳаж маросимининг сиёсий шакли ва таркибидан ташқари, унинг таркибий қисмларининг мазмуни 100 фоиз маънавий ва ибодий бўлиб, ҳар бирида инсон ҳаётининг турли масалалари ва эҳтиёжларига рамзий ва ибратли ишоралар мавжуд деб қўшимча қилдилар, Инқилоб раҳбари..
Бу рамзларни тушунтиришда улар " тавоф" дарсини тавҳиднинг ўқи ва марказлиги атрофида айланиш зарурати сифатида атаган Оятуллоҳ Хоманаий тавоф инсонияга ҳукумат, ҳайёт, иқтисод, оила ва ҳаётнинг барча жабҳалари тавҳид атрофида қурилиши кераклигини ўргатади. Ана шундай бўлса. зулм, гўдак ўлдириш, тамаъгирилк ва ва мустамликачилик бўлмайди ва дунё жаннатга айланади деб маълум қилдилар.
IИслом Инқиоб олий етакчиси, Қуръони карим оятларидан иқтибос келтирган ҳолда, Ҳаж жамоатиинг мақсадини турли инсоний манфаатларини тушуниш ва унга эришиш эканлигига ишора қилиб, Ислом уммати учун бирликдан кўра каттароқ манфаат йўқ. Агар ислом Умматида бирлик, мувофиқлаштириш ва синергия мавжуд бўлганида эди, Ғазо ва Фаластиндаги ҳозирги фожиалар рўй бермасди. Яман ҳам бундай босим остида қолмас эди деб изоҳладилар.
Ислом умматининг бўлиниши мустамликачилар, АҚШ, сионистик режим ва бошқа экстремист томонлар манфатларини ва амбицияларини халқлар устига юклашнинг шарти сифатида бўлганини эслатган Инқилоб раҳбари дедилар:: умматнинг бирлиги билан ислом мамлакатлари ўртасида хавфсизлик, тараққиёт ва ҳамжиҳатлик ва уларнинг бир бирига ёрдам бериши мумкин бўлиб, Ҳажнинг имкониятига ҳам шу нуқтаи назардан қараш керак.
Инқилоб раҳбари Ҳаж ҳақиқати ва мақсадларини тушунтиришда исломий ҳукуматларнинг, хусусан, мезбон ҳукуматнинг роли ва бурчини буюк ва алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, мамлакат расмийлари, уламо ва зиёлиллар, ёзувчилар, жамоятчилик фикрига таъсир кўрсатувчи шахслар Ҳаж ҳақидаги фактларни халққа тушунтиришга мажбурдирлар деб аниқлик киритдилар.