Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 91 минг кишига етди
(last modified Mon, 11 Jan 2021 11:16:02 GMT )
Январ 11, 2021 16:16 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 91 минг кишига етди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 91 нафари вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг  208  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 642 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 292 минг 614 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида  91  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56  минг  262  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 81  минг 736 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 90  миллион 30 0 нафардан  ошганким, шулардан 1 миллион 944 мингдан ортиқ киши вафот этган .

 

Ёрлиқ