Эронда бир суткада сони 97 киши вафот этди
(last modified Wed, 13 Jan 2021 11:21:21 GMT )
Январ 13, 2021 16:21 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 97 минг кишига етди
    Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 97 минг кишига етди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда , коронавирусга чалинганлардан 97 нафари вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 317  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 653 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 305  минг 339 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида  97  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 56  минг  457  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 94  минг 388 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 92 миллион  нафардан  ошганким, шулардан 1 миллион 972 мингдан ортиқ киши вафот этган .

АҚШ-да  бу вирусни юқтирганлар сони ҳозиргача 23 миллионга яқинлашган ва улардан 389  минг  киши   вафот этган.

Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсаткичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. 

 

Ёрлиқ