Ҳасан Руҳоний: Жо Байден инаугурацияси кунида Вашингтон ҳарбий базага айланди
(last modified Wed, 20 Jan 2021 09:48:26 GMT )
Январ 20, 2021 14:48 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Жо Байден инаугурацияси кунида Вашингтон ҳарбий базага айланди
    Ҳасан Руҳоний: Жо Байден инаугурацияси кунида Вашингтон ҳарбий базага айланди

Эрон президенти сўзлаган нутқида, бугун Дональд Трампнинг манҳус /бахсиз/ ҳукуматнинг охири эканлигини таъкиддлаб, Вашингтон шаҳри АҚШнинг янги сайланган президентининг инаугаруцияси кунида катта бир ҳарбий казарма-базага айланирилган деб айтди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний , ҳукумат йиғилишида нутқ сўзлар экан, АҚШнинг сиёсий яккаланишини Трамп қодирган мерос эканлигига тўхталиб,  бугунги кунда  АҚШ давлати Трампнинг ташқи сиёсати, халқаро ташкилотлардаги позицияси, Фаластин мавзуси, Биргаликдаги ҳаракат режаси ва бошқа глобал масаларга нисбатан нотўғри ва пассив ҳаракатлари сабаб яккаланиб қолган деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  АҚШдаги давлат терроризмига ҳам ишора қилиб, АҚШ президенти Трамп бошқа мамлакатда меҳмон бўлган юқори мартабали ҳарбий бир қўмондонни / генерал Сулаймоний/ террор этганини юзсизлик  билан ва  очиқ -ойдин тан олди ва  у ушбу ёвуз амали билан  АҚШ пешанасига " давлат терроризм" и тамғасини муҳрлади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти АҚШдаги янги ҳукуматни келиши ҳамда Эрон миллатига қарши санкциларни бекр этилиши зарурлигини таъкидлаб,  агар АҚШ давлати бирон фармон чиқарса унинг қаршисида Эронда ҳам фармон чиқарилади деб эслатди.

Руҳоний  шунингдек  бугун Эрон халқи ва бутун дунё халқлари  иқтисодий терроризм ва максисал боси сиёсатини қаттиқ мағлуб бўлганини яхши билишганини баён этиб, Эрон халқи қаршилик кўрсатиш ва матонат билан душманларнинг мақсадларини амалга оширилишига йўл қўймайди деб эълон этди.