Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sun, 31 Jan 2021 11:52:59 GMT )
Январ 31, 2021 16:52 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалинганлардан 1 миллион 210 мингдан ортиғи тузалган.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 268 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 469 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион  417 минг 999 нафарга етганини таъкидлаш зимнида, коронавирусдан сӯнгги 24 соат ичида 70 киши вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонларининг сони 57  минг 959  кишига етди, -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 1 миллион 210  минг 51 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 103  миллион нафардан  ошганким, шулардан 2 миллион 231 мингдан ортиқ киши вафот этган  ва 74 миллион нафари соғайган.

Ёрлиқ