Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг баёнотлари
-
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шаҳидлар хотираларини улуғлаш душманларга қарши курашни кусчайтириши ҳамда халқ шодлиги билан бирга муқоваматни сақлаб қолишининг асосий омилидир деб айтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг матбуот маркази хабарига кўра, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий 26 сентябр куни ўтказилган Шимолий Хуоросн ва Каҳгилуя ва Буйраҳмад вилоятларининг шаҳидлар конгресси штаби аъзолари билан учрашганида, душманнинг психологик урушидан мақсадини Эрон халқиини муқовамат ва жиҳод арсаларидан узоқлаштириш, мамлакатдаги ғоявий ва руҳий атмосферасига нуфуз топиб, халқни ўз армонларига нисбатан эътиборсиз қилишга қаратилганлигини таъкидладилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида Эрон халқи ўзининг муқовамат ва қарши кураши билан зўравон қудратларнинг барча мақсадлари ва хатти ҳаракатларини чипакка чиқаришга муваффақ бўлишган деб қўшимча қилди.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари шунингдек, Ироқнинг Эронга қарши урушининг муҳим ва айтилмаган жиҳатларини баён этиш зарурлигини таъкидлаб, бу уруш ислом, исломий ҳукумат ва Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) қарши халқаро бир уруш эди ва бир фронт ва кенг қамровли гуруҳлар ёвуз Садом ва унинг БААС режимини ҳимоя этишарди бинобарин бугунги ёшлар мамлакатимизни кимлар ушбу балолардан нажот беришгани ва қандай нажот беришганини била олишлари лозим деб аниқлик киритдилар.