Зариф: Биргаликдаги ҳаракат режаси якунланган, қайта музокара қилмаймиз
(last modified Mon, 08 Feb 2021 06:56:35 GMT )
феврал 08, 2021 11:56 Asia/Tashkent
  • Зариф: Биргаликдаги ҳаракат режаси якунланган, қайта музокара қилмаймиз
    Зариф: Биргаликдаги ҳаракат режаси якунланган, қайта музокара қилмаймиз

Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон давлатини Биргаликдаги ҳаракат режаси - Ядровий келишув борасида қайта музокара қилмайдиганинин таъкидлаб, Эрон ислом республикасининг бошқа масалалар бўйича келишмовчилиги туфайли, Биргаликдаги ҳаракат режаси якунланган ва биз бу борада қайта музокара ўтказмаймиз деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  кеча Эроннинг иккинчи каналининг махсус ахборот дастурида  ташқи сиёсат соҳасидаги сўнги воқеаларни шарҳлаб берди.

Зариф шунингдек АҚШнинг ядровий келишувга қайтиши хусусида ҳам, Трамп режими ҳеч қандай сабабсиз Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқиб кетди ва уни бузди ва бошқа мамлакатлар, жумладан Европа  Иттифоқи аъзоларини ҳам бу муҳим келишувни бузишга ундади деб изоҳлади.

 Эрон ТИВ раҳбари   Байден ҳукумати ҳам Биргаликдаги ҳаракат режасига нисбатан нима қилишни ҳал қила олмагани ва унинг ҳукумати умумий ва асоссиз баёнотлар қилишига тўхталиб, улар ўзининг бир- бирига зид сўзларини қайта кўриб чиқиш имкониятига эгалар деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджаваод Зариф ўз сўзларида  Байден ҳукуматини барчага маълум бўлган обрусиз бир ҳукумат ўрнига келганини баён этиб,  АҚШ эртами-кечми Биргаликдаги ҳаракат реежсига қайтишга мажбурдир деб аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазири  АҚШни  ядровий келишувдан чиққани ва Европа давлатлари ҳам бу муҳим келишувни бузганини эслатиб, Европа Эрон халқига қарздордир деб айтди.

Муҳаммаджавод Зариф  шунингдек Эрон Ислом Инқилоби раҳбари буюрганлари дек  Биргаликдаги ҳаракат режаси масаласида ўз қарзини талаб қилувчи бу Эрондир деб эълон қилди.

 Биз Саудия Арабистонинг бўлиши ва бўлмаслигини белгилайдиган ҳеч қандай музокарага эга эмасмиз, бизда 15 саҳифали ҳужжат бор  ва барча томонлар  унинг хусусида музокара қилиб келиша олишди деб таъкидлади, Зариф.