Эрон давлати Яман инқирозини ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди
(last modified Mon, 08 Feb 2021 11:10:12 GMT )
феврал 08, 2021 16:10 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Яман инқирозини ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди
    Эрон давлати Яман инқирозини ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди

Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон давлатининг Ямандаги муаммолар ва инқирозини ҳал қилишга БМТнинг ҳар қандай самарали ролини қўллаб -қувватлашга тўлиқ тайёрлигини эълон қилди.

Эрон телерадиокомпанпясининг хабар қилишича,  Яман инқирозининг турли жиҳатларини муҳокама қилиш учун Теҳронга сафар қилган Яман ишларидаги БМТ Бош котибининг махсус вакили Мартин Гриффтс Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан учрашганида,  Яман инқирозининг сўнгги вазияти ва бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлларини муҳокама қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири бу учрашувда  Яманда инқироз ва урушлани бошланганидан кейинги ўзгаришлар айниқса  Эроннинг ўтган йиллар ичида турли йўллар билане ҳаракатлар тарихига тўхталиб,  минтақадаги ушбу катта гуманитар инқирози ва урушни тугатиш мақсадида Эроннинг нуқтаи назарини таъкидлади ва  Яман урушини фақат  сиёсий йўл билан ҳал қилишнинг имкони борлигини қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф  ушбу мулоқот чоғида,    Яман халқига қарши жорий қилан иқтисодий қамал натижасида юзага келган, ўта оғир шароитларини ҳисобга олган ҳолда Эроннинг БМТнинг ушбу инқирозни ҳал қилишдаги ҳар қандай ролини қўллаб- қувваталашга тайёрлигини  маълум қилди.

Martin Griffits  ҳам бу учрашувда  Яманда тинчлик ва осойишталик ўрнатиш бўйича Эроннинг қарашлари муҳимлигига ишора қилиб,  БМТнинг Ямандаги инқирозни оташкесим жорий қилиш, иқтисодий ёрдам ва сиёсий музокараларни тиклаш йўли билан ҳал қилиш бўйича қарашлари ва таклифларини баён этди.