Халқаро атом энергияси агентлиги: Эрон уран металини ишлаб чиқаришни бошлади
Халқаро атом энергияси агентиги тарқатган баёниясида Эрон Исфаҳондаги таъсисотида уран металини ишлаб чиқаришни бошлади деб эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Халқаро Атом энергияси агентлиги Бош директори Рафаэл Гросси агентлик аъзоларига Теҳрон тадқиқот реактори эҳтиёж сезадиган ёнилғи ишлаб чиқариши учун эълон этган мақсадининг бир қисми сифатида бўлган уран металини ишлаб чиқариш заминасидаги Эроннинг тадқиқотлар ва конструкторлик фаолиятларининг сўнгги ўзгаришлари ҳақида маълумот берди.
Баёнотга асосан Гросси шунингдек 8 февраль агентлик Исфаҳондаги ёнилғи плиталари /FPFP/ ишлаб чиқариш корхонасида уран металини ишлаб чиқаришни маъқуллади.
Эроннинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Козим Ғарибободий кеча Теҳрон тадқиқот реактори ёқилғисининг янгиланган турини лойиҳалаштириш учун тадқиқот ва ривожлантириш фоалиятларини бошлаганини хабар қилди.
Ғарибободий Эроннинг дастури ҳақида икки йил олдин агентликка хабар берилганига тўхталиб, ушбу ҳатти-ҳаракатлар Эроннинг техник жиҳатдан янги ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича етакчи мамлакатлар қаторига қўшади деб баён этди.
Эроннинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили ўз сўзларида ушбу босиқларнинг барчаси агентликка маълум қилинган ва бундан кейин ҳам маълум қилинади ва агентлик инспекторлари ҳам 3 кун олдин ёнилғи плиталари ишлаб чиқариладиган заводга ташриф буюрдилар деб изоҳлади.