Руҳоний: хавфсизлик ва тинчлик фақат минтақа ҳукуматлари ҳамкориги билан таъминланади
(last modified Tue, 16 Feb 2021 06:25:35 GMT )
феврал 16, 2021 11:25 Asia/Tashkent
  • хавфсизлик ва тинчлик фақат минтақа ҳукуматлари ҳамкориги билан таъминланади
    хавфсизлик ва тинчлик фақат минтақа ҳукуматлари ҳамкориги билан таъминланади

Эрон президенти минтақадаги хавфсизлик ва тинчлик минтақа мамлакатларининг ҳамкорлиги билан таъминланишини айтди.

"Эронпресс" ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Қатар ТИВ раҳбари Муҳаммад бин Абдулраҳман бин Жосим Ол Сонийни қабул қилганида, минтақадаги ҳар қандай давлатнинг ривожланиши ва тараққиётига минтақада тинчлик, барқарорлик ва осойишталикни ўрнатиш орқали эришиш мумкинлиги ҳамда Форс Кўрфази мамлакатлари билан  музокара ўтказишни юқори баҳолашишини айтиб,  Эрон давлати Ҳурмуз тинчлик ташаббусига содиқдир ва минтақадаги тинчлик ва барқарорликка  минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва диалог орқали эришиш мумкинлигига ишонади деб қўшимча қтлди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  АҚШдаги сўнгги воқеа -ҳодисалар, ўзгаришлар, Трамп маъмуриятини тугаши ва янги ҳукумат томонидан турли хил сиёсатларни эълон этилиши, шу жумладан Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиш истаги ҳақида гапириб, бугунги кунда Эронга қарши максимал босимлар барбод бўлгани ҳамда  АҚШнинг янги маъмуриятини олдинги ҳукуматининг хатоларини тузатиш ва қонуний маъмуриятларини бажаришдан бошқа иложи йўқлиги бутун дунёга маълум бўлган деб эълон қилди.

Эрон президенти  АҚШ томонидан санкцияларни  бекр этилиши ва БМТнинг 2231 сонли қарорига қайтиши зарурлигини таъкидлаб,  АҚШ ноқонуний санкцияларни бекор этиб,  қонунга қайтган пайтида  Эрон ҳам дарҳол Биргаликдаги ҳаракат режасидаги ўз мажбуриятларига қайтади деб эслатди.

Қатар ТИВ раҳбари ҳам бу учрашувда  Қатарга қарши санкциялар қўлланган пайтларда Эроннинг ушбу давлатни қўллаб- қувватлагани ва ҳамкорлик қилгани учун миннатдорчилик билдириб,  АҚШнинг ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши билан,  муаммолар ва санкциялар ушбу битим доирасида ҳал қилинади ва шу тариқа Қатар ушбу муаммоларни ҳал қилиниши учун ҳар қандай ёрадм кўрсатишга тайёр деб  баён этди.

Эслатиб ўтамиз кеча Теҳронга келган Қатар ТИВ раҳбари Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан ҳам учрашиб мулоқот қилди.