Руҳоний: душман Эронга қарши мажбурий иқтисодий урушда мағлуб бўлди
(last modified Tue, 23 Feb 2021 09:55:56 GMT )
феврал 23, 2021 14:55 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: душман Эронга қарши мажбурий иқтисодий урушда мағлуб бўлди
    Руҳоний: душман Эронга қарши мажбурий иқтисодий урушда мағлуб бўлди

Эрон президенти Эронга қарши қўлланган санкцияларнинг самарасизлигини эронликларга қарши иқтисодий урушда душман мағлубиятининг белгисидир деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  ҳукуматнинг иқтисодий мувофиқлаштирувчи штабиниг 266 йиғилишида  блоклаб қўйилган Эроннинг валюта ресурсларини озод этилиши хусусида Жанубий Корея, Япония, Ироқ ва Уммон  давлатлари билан келиша олинганига тўхталиб,  душманнинг кенг қамровли уруши қаршисида Эрон халқининг максимал даражада қаршилик кўрсатгани  ўз самарасини берди деб эълон қилди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида имтиёзли савдо шартномасини амалга оширилишидан сўнг,  Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига қилган экспор ҳажмини  30 фоизга ошганига ишора қилиб,  Эрон ислом республикаси ҳардоим  тинч дипломатик чоралар ва кескинликларни бартараф этишдан фойдаланган ва  Евроосиё иқтисодий иттифқои билан имтиёзли савдо келишуви  сўнгги йилларда халқаро савдо соҳасида фойдали ва  самарали чоралардан бири бўлди деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек  Эроннинг барқарор тинчлик ва хафсизликни ривожлантиришдаги позицияларини ҳисобга олгани ҳолда,  Евроосиё иқтисодий ташкилоти коронавирус ва санкциялар пайтида нафақат Эронга фойдали эди, балки  минтақа ва қўшни мамлакатларнинг барчасига манфаатлар келтиришади деб аниқлик киритди.