Эрон давлати Ғарб расмийларининг ядровий келишув хусусидаги мантиқсиз сўзларига аксиламал кўрсатди
Эроннинг БМТдаги вакили Ғарб давлатлари расмийларини мантиқсиз иддаоларига берган жавобида, Эрон давлати фақат Биргаликдаги ҳаракат режасидаги ўз мажбуриятларига амал қилмаган томонларнинг амалий қадамлар ташлаганида, ўз мажбуриятларига қайтади дея айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Женевада жойлашган БМТ бўлинмасидаги Эрон ислом республикаси вакили Исмоил Бақоий Ҳомана Ғарб расмийларининг мантиқсиз баёнотларига жавобан Эрон ҳукумати Биргаликдаги ҳаракат режасидаги ўз мажбуриятларига амал қилмаган АҚШнинг амалий қадамлари ва ислоҳ қилиш ҳатти -ҳаракатларини бошланган тақдирда, ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига қайтишга тайёрдир деб маълум қилди.
Бақоий ўз сўзларида Эрон ислом жумҳуриятининг турли сатҳдаги позициясини Ғарб расмийларига шарҳлар экан, ҳардоим Биргаликдаги ҳаракат режаси моддалари асосида амал қилиб келган ва ўз мажбуриятларини камайтирган Эронни бу битимга тўлиқ риоя қилишига қилинаётган чақриқлар нафақат мантиқсиз, адолатсиз ва масъулиятсизликдир балки бошқа томоннинг зўравонлик ва мағрурулигининг яққол нишонаси ҳисоблаганди деб эълон қилди.
Женевада жойлашган БМТ бўлинмасидаги Эрон ислом республикаси вакили шунингдек, Эронни Биргаликдаги ҳаракта режасидаги мажбуриятларига тўлиқ бажаришга чақирган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва айрим Ғарб давлатлари расмийларининг иддаоларига кўрсатган аксиламалида уларнинг Эронни Биргаликдаги ҳаракат режасига тўлиқ қайтишини сўрашиши дарҳақиқат кулгулидир деб қўшимча қилди. Бақой Ҳомана бу жавобларида АҚШ ядровий келишувга қайтиб, ўз мажбуриятларини бажаришдан ташқари етказилган барча зарарларини қоплаш учун масъулдир деб аниқлик киритди.
АҚШнинг 2018 йил 8 май куни бирёқлама равишда Биргаликдаги ҳаракат режасини тарк этиши ортидан, Эрон бошқа томонларнинг бу битимдаги ўз мажбуриятларини бажариши шарти билан ядровий кеплишувни сақлашга ҳаракат қилди ,аммо Европа давлатлари келишувни сақлаб қолиши учун ваъда қилган амалий қадамларини бажара олишмади.