Азизий Ходем Эрон футбол федерациясининг янги раиси бўлди
Эрон футбол федерациячи сайлов ассамблеяси аъзолари ушбу федерация раҳбарини сайладилар.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон футбол федерацияси сайлов ассамблеясининг овози билан Шаҳобуддин Азизий Ходем Эрон футбол федерациячининг кейинги 4 йилга президе этиб сайланди.
ФИФА-Халқаро футбол федерациячи вакили ҳам овоз бериш жаарёнини онлайн кузатиб борди.
Ассамблеясининг 87 аъзоси бор ва улар овоз бкериш ҳуқуқига эгалар.
Раҳбарлик қисмида ва биринчи босқичдаги овоз беришда 35 овоз билан Шаҳобуддин Азизий Ходем ва 24 овоз билан Каюмарс Ҳошемий иккинчи босқичга чиқишди.
Мустафо Ожурлу 18 овоз ва Али Каримий 9 та овоз олиб иккинчи босқичга етиб келмасдан сайлов участкасини тарк этишди.
Овоз беришнинг иккинчи босқичида Азизий Ходем 49 овоз олди ва футбол федерацияси бошқарувини қўлга киритди.
Ҳошимий ҳам 38 овозга эга бўлди.
Бундан олдин Маҳди Тож Эрон футбол федерациясининг раҳбари эди ва уни истеъфога чиққанидан кейин Ҳайдар Баҳорванд федерация ижрочи раиси бўлиб ишларди.