ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи: Ўзбекистон жамоаси БАА устидан ва Эрон Қатар устидан ғалаба қозонди
октябр 16, 2024 13:47 Asia/Tashkent
Футбол бўйича Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритдилар.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 3-саралаш босқичида учинчи ғалабасини қўлга киритди. БАА билан баҳс олиб борган йигитлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Кеча шунингдек Эрон футбол термаси Қатарни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
4-турдан кейин Эрон ва Ўзбекистон 10 тадан очко тўплаган ҳолда гуруҳ жадвалида қўшҳокимлик қилмоқда.