Хатибзода: Эронга қарши айбловлар ва таҳдидлар самарасиздир
-
Хатибзода: Эронга қарши айбловлар ва таҳдидлар самарасиздир
Эрон ТИВ наттоғи Эронга қарши айбловлар ва таҳдидлар самарасиз эканлигини таъкидлаб, Эрон ижобий ҳаракатларга ижобий жавоб беради деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича бугун Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода мухбирлар билан ҳафталик матбуот анжуманида АҚШ ва Европа билан қўшма йиғилиш ўтказиш учун Европа Иттифоқи ташқи сиёсати бўйича раҳбари Жозеп Бореллнинг таклифи хусусида Эрон қарашларини маълум қилиб, Эроннинг позициясини аниқ ва ёрқин тарзда эълон қилганмиз ва бу позицияда ҳеч қандай ўзгариш юз бермайди деб изоҳлади.
Саъид Хатибзода ўз сўзларида, АҚШ тутган йўли олдинги ҳукуматининг нотўғри сиёсатидан ўтиш эканлиги ва ҳозирда анти- Эрон ва максимал босим масаласида ҳеч қандай ўзгариш рўй бермаганини баён этиб, агар АҚШ Биргаликдаги ҳаракат режаси столи атрофида жой топишни истаса, халқаро келишувга қайтиши ва ўз мажбуриятларини амалга ошириш ва санкцияларни бекор қилишини эълон этиши керак деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ наттоғи, Халқаро атом энергияси бошқарувчилар кенгашида Эронга қарши резолюция чиқарилишининг эҳтимоли ва Эроннинг бу агентлик билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкинлигига ишора қилиб, Байден ҳукумати умидсиз ҳаракатлар билан ўз мажбуриятларини бажара бошлади. Эроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлик йўналиши бу агентлик йўналишидаги ҳамкорликлардир ва давом этмоқда деб аниқлик киритди.
Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг Эронни ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаймиз деган иддаоларига тўхталиб, бу режимни Ғарбий Осиёдаги барча нотинчликлар ва муаммоларнинг асли сабабчиси эканлигшини эълон қилди.
Хатибзода матбуо анжумани чоғида ушбу провакациялар фақат сионистик режимнинг порахўр ва коррупцияга йўлиққан бош вазирининг сўзларидир ва фақат унга " фойда" келтириши мумкин. Эрон доктринасида ядро қуроли йўқ, аммо Ғарб дунёси Исроил режимининг юзлаб ядро қуролини кўриб туриб ўзини кўрмаганга солмоқда деб эслатди.