Зариф Венди Шерманга: Баржом қайта музокара қилинмайди
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири пайшанба куни кечқурун АҚШ давлат котиби муовини лавозимига номзод Венди Шерманнинг Эрон ядровий битимини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги сўнгги иддаоларига жавобан таъкидлади: Баржом қайта музокара қилинмайди.
Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Муҳаммад Жавод Зариф Twitter-да Шерманнинг Ғарбий Осиё минтақаси 2021 йилда ўзгарган, шу сабабли Эрон билан Ядровий битим бўйича музокаралар янги шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак, деган даъвосига ишора қилиб ёзди: 2021 йил 2015 йил (ядровий битим имзоланган йил)дан фарқ қиларкан, демак, ҳозирги вазият 1945 йилги (БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан вето ҳуқуқига эга давлатлар тасдиқланган) вазиятдан кескин фарқ қилади.
"Шундай экан, келинг, БМТ Низомини ўзгартириб, АҚШ томонидан тез-тез суиистеъмол қилинадиган вето ҳуқуқини олиб ташлайлик", деди Зариф 1945 йилга нисбатан 2021 йилда ўзгарган вазиятларга ишора қилиб.
Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Баржом қайта музокара қилинмаслигини таъкидлаб, АҚШни Ядровий келишувдаги мажбуриятларини амалга оширишга чақирди.
Кенг қамровли қўшма ҳаракатлар режаси (CЖАП) - Эрон билан 5 + 1 ( БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзоси ва Германияни ўз ичига олган) ўртасида 2015 йилда эришилган ва 2016 йил январида кучга кирган келишувдир.
Қўшма Штатларнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2018 йил 8-май куни Вашингтоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши олдидаги мажбуриятларини бузган ҳолда халқаро шартномадан бир томонлама чиқиб кетди ва санкциялар қайтарилишини эълон қилди.
Трампнинг бу ҳаракати маҳаллий ва халқаро миқёсда қораланишга сабаб бўлди.
Ақшнинг янги президенти Жо Байденнинг маъмурияти, бундан олдин Баржомга қайтишини ва Эронга қарши санкцияларни бекор қилишни ваъда қилган эди. Яқинда у Баржомга қайтишни ядровий келишувни "мустаҳкамлаш ва узайтириш" учун асос сифатида ишлатмоқчи эканлигини эълон қилди.
Эрон Ислом Жумҳурияти шунингдек, Қўшма Штатларнинг Ядровий келишувга қайтиб ўз мажбуриятларини бажариши учун ҳеч қандай янги шартларни ёки талабларни қабул қилмаслигини билдириб келмоқда.