Эрон давлати сионистик режимнинг нотўғри ҳатти-ҳаракатининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Sat, 06 Mar 2021 06:52:31 GMT )
март 06, 2021 11:52 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати сионистик режимнинг нотўғри ҳатти-ҳаракатининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди
    Эрон давлати сионистик режимнинг нотўғри ҳатти-ҳаракатининг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди

БМТдаги Эроннинг доим вакили сионистик режимнинг Уммон кўрфазидаги бу режим кемасига ҳужум уюштирилгани ҳақидаги даъвосини асоссиз эканлигига тўхталиб, дунёни Исроилнинг нотўғри ҳисоб-китобга асосланган ҳаракталарининг оқибалари тўғрисида огоҳлантирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТдаги Эроннинг вакили Мажид Тахтравончи кеча  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш ва бу ташкилот хавфсизлик кенгаши раисига йўллаган мактубида  Исроил режимининг яқинда Уммон кўрфазидаги  бу режим кемасига қилинган ҳужум ортида Эрон турган деган даъволарини асоссиз эканлигини таъкидллаб уни  рад этди.

Тахтравончи шунингдек  бу ҳужумнинг хусусиятлари шуни кўрсатадики, уни ёвуз сиёсати ва ноқонуний мақсадларга эга томонлар уюштирилганини яққол намоён этмоқда деб  изоҳлади.

БМТдаги Эрон вакили ўз сўзларида  Эронга қарши айбловлардан сионистик режимнинг мақсади ўзини мазлум қилиб кўрсатиш ва  ўз жиноятларидан оммавий афкорни чалғитишдан ўзга нарса эмас деб баён этди.

Тахтравончи дунё бу ҳақиқлардан хабардор бўлиши керак ва  Исроилга ҳарбий фитналари ва урушқоқликлари ҳамда  нотўғри ҳисоб -китобга асосланган ҳар қандай ҳаракатларнинг оқибатлари учун жавобгар бўлишини эслатиши лозим деб эълон қилди.