март 07, 2021 16:18 Asia/Tashkent
  • Эронлик дзюдочи: Ўзбекистондан бошпана сўраганим йўқ
    Эронлик дзюдочи: Ўзбекистондан бошпана сўраганим йўқ

Дзюдо бўйича жаҳон бронза медали соҳиби эронлик дзюдочи Ўзбекистондан бошпана сўраши ҳақидаги миш -мишларни рад этиб, мен Тошкентга дам олиш ва Ўзбекистонинг " Катта дубулға" сини томоша қилишга келдим деб эълон қилди.

Эронлик дзюдочи Муҳаммад Муҳаммадий Баримонлу Тасним ахборот агентлигига берган  интервтьюсида, Ўзбекистондан бошпана сўраши ҳақидаги миш-мишлар ҳақида  мен бир неча кунлик сайёҳатга Ўзбекистонга келдим ва 20 ойлик мусобақаларда қатнашмаганим учун  дзюдо бўйича Тошкентнинг " Катта дубулға" чемпионатини томоша қилиш имкониятимдан фойдаландим деб қўшимча қилди.

Баримонлу ўз сўзларида  мен умуман бошпана сўрамоқи эмасман ва меним бошпана сўрашишим ҳақидаги ҳар қандай сўзларда асос йўқ деб изоҳлади.

Менда бир ҳафталик сайёҳлик визам бор ва фурсатдан фойдаланиб таътилда Ўзбекистонга келдим ва турнирни томоша қилдим. Менинг бошпана сўрашишим  ҳақидаги барча гаплар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди деб айтди эронлик дзюдочи.

 

Ёрлиқ