Эрон коронавирусга қарши вакцинанинг асосий ишлаб чиқарувчисига айланади
Эрон ССВ вазири Эрон давлатини коронавирусга қарши вакцинанинг энг йирик ва асосий ишлаб чиқарувчисига айланишини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Саъид Намакий Постур институти баҳорда вакциналар ишлаб чиқаради ва Баракат вакцинасини тайёрланмоқда шунингдек бошқа компаниялар жадал билан иш олиб боришмоқда деб изоҳлади.
Шунингдек, Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эрон 81 киши коронавирусдан вафот этган.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8 минг 554 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 798 нафари касалхонага ётқизилди ,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 706 минг 559 нафарга етгани шунингдек ўтган бир сутка ичида 81 кишини вафот этиши билан ҳозирга қадар Эронда 60 минг 868 нафарини коронавирусдан вафот этганини таъкидлади.