Руҳоний: Одамлар ҳаёти дунёнинг янги шароитларига асосланган бўлиши керак
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти халқ ҳаёти дунёдаги янги шароитларга асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади.
ИРНА хабарига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Ҳасан Руҳоний бугун, сешанба куни электрон ҳукуматни ривожлантириш тизимларининг очилиш маросимида деди: "Бугунги кунда одамлар ахборот технологиялари орқали кўплаб хизматларни бемалол олишлари учун шароит яратилган. "
Руҳоний қўшимча қилди: "Бугунги кунда одамлар ҳаёти бутунлай ўзгарди, аввалги, анъанавий шароитлар энди йўқ, чунки ҳозирги ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари билан сунъий ақлдан фойдаланиш анча кенг доирани эгаллади ва фаол ривожланмоқда.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти ҳукуматда олиб борилаётган ишлар мажмуасини тушунтирар экан: "одамлар 11 ва 12-ҳукуматлардаги кўплаб тадбирлар ва ишларнинг электрон тизим орқали амалга оширилганига гувоҳ бўлишди" --деди.
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти электрон касаллик тарихи варақасини ишга тушириш билан жисмоний шахслар, шифокорлар ва суғурта ташкилотлари саломатликка доир яхши, аниқ ва мукаммал маълумотларга эга бӯлишини таъкидлади.