Зариф Тожикистонга боради
март 28, 2021 15:45 Asia/Tashkent
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ташқи ишлар вазирининг "Осиё юраги ташаббуси" Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Тожикистонга ташриф буюришини эълон қилди.
ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода якшанба куни твиттерда: "Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф тожик расмийлари билан учрашиш ва Афғонистон бўйича "Осиё Юраги Ташаббуси" Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида қатнашиш учун эртага (душанба куни) Тожикистонга жўнаб кетади-деган ёзув қолдирди.
Хатибзода қўшимча қилди: "Умумий цивилизация, тарихий ва маданий мерос икки миллат - Эрон ва Тожикистон ўртасида ажралмас алоқаларни вужудга келтирган".