Зариф: Халқаро тизимда бир қутблилик ва Ғарбнинг гегемонлик даври тугади
Эрон Ташқи ишлар вазири: Халқаро тизимда бир қутблилик ва Ғарбнинг гегемонлик даври тугади.
ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф душанба куни Тожикистонда бўлиб ўтган "Осиё юраги" конференцияси доирасида Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференциянинг (Сика) ижрочи котиби Қайрат Сарибай билан учрашди. Мулоқотда у халқаро тизимда бир қутблилик ва Ғарбнинг гегемонлик даври тугаганлигини айтиб, халқаро муносабатларининг ҳозирги тенгламаларида Осиё ва минтақа мамлакатларининг муҳимлигини таъкидлади.
Эрон Сика ва аъзо давлатлар ҳамкорлигини кучайтиришни қўллаб-қувватлашини эълон қилар экан, Эрон Ташқи ишлар вазири Қозоғистоннинг Эрон ядровий музокараларида, шунингдек, Сурияда тинчликни тиклашнинг ягона самарали усули сифатида Остона тинчлик музокараларидаги ролини юқори баҳо берди.
Зариф икки кунлик ташриф билан "Осиё юраги" конференциясида, шунингдек, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар бўйича тожик расмийлари билан музокараларда қатнашмоқда.
"Осиё қалби" Эрон Ислом Жумҳурияти, Афғонистон, Тожикистон, Покистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари дан иборат 15 мамлакатни ўз ичига олади.
Америка Қўшма Штатлари, Австралия, Канада, Дания, Миср, Франция, Финляндия, Германия, Ироқ, Италия, Япония, Норвегия, Полша, Испания, Швеция ва Британия эса "Осиё қалби"ни қўллаб-қувватловчи мамлакатлар ҳисобланади.
"Осиё юраги" конференцияси 2011 йилдан 2019 йилгача Истанбул, Кобул, Олмаота, Пекин, Исломобод, Амритсор, Боку ва Истанбулда бўлиб ўтди.