Қолибоф: Хитой билан шартнома имзолаш АҚШ учун муҳим огоҳлантиришдир
Эрон Исломий Маслаҳат Мажлисининг Спикери Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик дастури ҳужжатининг имзоланишини Қўшма Штатлар учун муҳим огоҳлантириш деб атади ва қуйидагиларни таъкидлади: Халқаро муносабатлар АҚШ зарарига жуда тез ўзгариб бормоқда.
Эрон Телерадио компанияси ахборот агентлигининг хабар беришича, Муҳаммад Боқир Қолибоф бугун (якшанба) Эрон Ислом Маслаҳат Кенгашининг очиқ мажлисида сӯзлаган нутқида деди: "Бахтимизга, санкцияларни бекор қилиш бўйича стратегик ҳаракатлар тўғрисидаги қонун ядровий саноат соҳасидаги қулфларни очди ва бир томонлама ўйин йӯналишини ӯзгартирди. "Вақтнинг Эрон фойдасига ҳал бӯлишини таъминлади. Агар илгари вақтнинг ўтиши санксиялар ўз кучида қолишини ва Эрон ядро саноатининг турғунлигини англатган бўлса,эндиликда вақтнинг ӯтиши атом саноатининг ривожланишини англатади ва муқобил томон кечикканлик учун харажат қилишига тӯғри келади.
Эрон Парламенти спикери таъкидлади: Америкаликлар билишлари керакки, Эрон санкцияларни бекор қилиш учун ўзининг асосий стратегиясини санкцияларни таъсирсиз қилишга қаратган ва ядро саноати фаоллаштирилгач, энди улар Эронга нисбатан санкцияларини тӯлиқ ва амалий тарзда бекор қилишга қарор қабул қилишлари лозим. Қоғозда қолиб кетадиган ваъдалар ёки Санксияларни номигагина бекор қилиш Эрон халқининг талабларига жавоб бермайди.
Қолибоф 25 йиллик Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик дастури ҳужжатининг имзоланиши доирасида деди: Бу ҳужжатнинг имзоланиши Америкага халқаро муносабатлар АҚШ зарарига жуда тез ўзгариб бораётгани ҳақида жиддий огоҳлантиришдир. Энди бу мамлакат билиб қӯйиши керак: у ӯзининг бирор-бир ғояси, дастури ва келишувни мустақил давлатларга бир томонлама юклаш мавқеъида эмас.