Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Wed, 07 Apr 2021 11:44:02 GMT )
апрел 07, 2021 16:44 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 20 минг 954 нафар янги касалланганлар аниқланди, бу кундалик юқтирганлар бӯйича рекорд натижа эди. Шунингдек, 193 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 63 минг 699 нафарга етди, дея изоҳлади.

Симо Содот Лорий сӯнгги 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 20 минг 954 нафар янги касалланганлар аниқланди . Улардан 2319 нафар касалхоналарга ётқизилди. Натижада Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 984 минг 348 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 675 минг 891 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди.