апрел 09, 2021 16:32 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи мамлакатда кейинги 24 соат давомида коронавирусдан 155 киши вафот этиши билан мамлакатда бу касалликдан вафот этганларнинг сони 64 минг 39 нафарга етганидан хабар берди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 22 минг 478 нафар янги касалланганлар аниқланди. Булардан 2567 нафари касалхоналарга ётқизилди.

  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2  миллион 29 минг 412 нафарга етганини таъкидлади.  

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозиргача 1 миллион 693 минг 5 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо  Содот Лорий шунингдек ҳозирга қадар 13 миллион 412 мингу 327 нафаргат диагностик текширув ўтказилди,-деб айтди.

Расмий маълумотларга кӯра дунёда  бугунги кунгача 134 миллиондан кӯпроқ  нафар ковид 19 вирусига чалиниб, улардан 2 миллион 917 минг киши вафот этган.

Ёрлиқ