Эрон Жанубий Корея кемасини озод қилди
(last modified Fri, 09 Apr 2021 14:07:10 GMT )
апрел 09, 2021 19:07 Asia/Tashkent
  • Эрон Жанубий Корея кемасини озод қилди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Жанубий Кореянинг кемаси қўйиб юборилганлигини эълон қилди ва шундай деди: Корея кемаси содир этган қоидабузарлик бўйича тергов тугагандан сўнг, кеманинг эгаси ва Жанубий Корея ҳукуматининг озод қилиш ҳақидаги илтимосига биноан прокурор кемани озод қилиш тўғрисида буйруқ чиқарди.

ИРНА-нинг жума куни хабар беришича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзода қўшимча қилди: "Бу ҳодиса минтақадаги қоидабузарликлар соҳасида капитан ва кеманинг илк тажрибаси эканлиги ҳурматли прокурорнинг  ижобий қарашига замин яратди.  "

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили таъкидлади: Эрон Ислом Жумҳурияти Форс кўрфази ва Уммон денгизида узоқ соҳиллари бўлган мамлакат сифатида денгиз қоидаларига, шу жумладан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъкидлайди ва бу борадаги ҳар қандай қонунбузарликларни кузатиб боради.

Жорий йилнинг 4-январ, душанба куни Исломий Инқилоб Соқчилари корпусининг денгиз флоти Форс кўрфазидаги экологик протоколларни бузган ҳолда 7200 тонна нефт кимёвий моддаларини олиб кетаётган Жанубий Кореянинг ҲАНКУК ЧЕМИ кемасини ҳибсга олган эди.

Кема бугун (жума) озод қилинди.

Ёрлиқ