апрел 10, 2021 16:46 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: АҚШ ва Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Эрондан қарздордирлар

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Эронга қарздор эканлигини таъкидлаб, шундай деди: АҚШ, Европа ва саноат мамлакатлари Эрон халқи олдидаги қарзларини тўлашлари шарт.

Эрон Телерадио компанияси янгиликлар агентлиги хабарига кўра Ҳасан Руҳоний бугун Ядро Технологиялари Миллий кунидаги ядровий ютуқлардан фойдаланиш маросимида қўшимча қилди: "Халқаро Атом Энергияси Агентлиги, АҚШ, Европа ва йирик саноат  мамлакатлар Эронга қарздордир ва улар Эронга қарзларини тўлашлари керак".

Руҳонийнинг аниқлик киритишича, агар ғарбликлар тўғри фикр юритишса, уларнинг Эрон атом саноати билан боғлиқ ташвишлари нотўғри. Улар Эрон Ислом Жумҳуриятининг мақсадлари ва бу давлатга ҳоким ахлоқ ва эътиқодларга эътибор берсалар,  бу қадар  ташвишланмасликлари керак.

У таъкидлади: "Улар ўзлари одатда ушбу технологиядан бошқа мамлакатларда фойдаланганликлари сабабли, ҳаммани ӯзларига ӯхшаш деб билишади   ва бизни ўз сафларида тасаввур қилиб,  баъзан ташвиш билдирадилар.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Эрон  ядро технологияларининг мақсадлари бошиданоқ аниқ бўлганлигини таъкидлаб, қўшимча қилди: "Ушбу технология мамлакатнинг турли жойларида, жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа соҳаларда қўлланилади.Бизнинг барча ядровий фаолиятимиз тинчликка ва барча фаолиятимиз фуқаролик мақсадларига қаратилган."

Ёрлиқ