Руҳоний: Армия ва ИИСК иқтисодий урушда Эроннинг миллий манфаатларини ҳимоя қилдилар
(last modified Sun, 18 Apr 2021 06:47:14 GMT )
апрел 18, 2021 11:47 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Армия ва ИИСК иқтисодий урушда Эроннинг миллий манфаатларини ҳимоя қилдилар

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти деди: Эрон Ислом Жумҳурияти армияси ва Исломий Инқилоб соқчилари корпуси 8 йиллик муқаддас мудофаага ӯхшаш 4 йиллик иқтисодий урушда ҳам Эроннинг миллий манфаатлари йўлида жасорат кӯрсатдилар.

 Президент Ҳасан Руҳоний Эрон Ислом Жумҳурияти  армияси куни муносабати билан йўллаган мурожаатида деди: Эрон Ислом Жумҳурияти армияси доимо Эрон миллатининг ёнидадир. Қирқ уч йил олдин ҳам Эрон миллати монархиядан юз ӯгириб,   диктатурага  қарши курашганида  армия миллат ёнида эди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти қӯшимча қилди: "Эрон армияси миллатнинг чексиз денгизи бир қисмидир ва Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг минтақадаги бошқа армиялардан фарқи ҳам шунда.

Эроннинг ҳарбий институтлари: армия ва Исломий Инқилоб соқчилари корпуси юклатма уруш тажрибаси ва муқаддас мудофаа меросига таяниб, бугун ўзларининг вазифалари ва масъулиятини  ҳар қачонгидан ҳам профессионалроқ бажаришади".

Эрон президенти таъкидлади: "Эроннинг миллий хавфсизлиги унинг ҳудудий яхлитлигини сақлашга боғлиқ ва мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш фақат Эроннинг миллий бирлиги ҳимоясида, Эроннинг миллий бирлигига эса фақат халқчиллик орқали эришиш мумкин".

Эрон душманлари Эроннинг тараққиёти, қудрати, бирдамлиги ва хавфсизлигидан қўрқишларига ишора қилиб, Руҳоний қўшимча қилди: "Эрон улар учун ҳар доим  ўйлаганларидан кӯра улуғвор эди".

1979 йилда Эрон Ислом Жумҳуриятининг буюк асосчиси  Имом Хумайнийнинг тарихий ва ҳаётбахш мурожаати билан Эрон армияси қайта туғилди ва 18 апрел Эрон  Ислом Жумҳурияти армияси куни деб номланди.