Генерал Ҳижозийнинг вафоти муносабати билан хорижий шахслар ва ташкилотлар таъзия билдиришди
(last modified Tue, 20 Apr 2021 08:06:08 GMT )
апрел 20, 2021 13:06 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳижозийнинг вафоти муносабати билан хорижий шахслар ва ташкилотлар таъзия билдиришди

Теҳрон - ИРНА - Хорижий шахслар ва муассасалар Қудс кучлари қўмондони ўринбосари Генерал Муҳаммад Ҳижозийнинг шаҳид бӯлиши муносабати билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарига, шаҳиднинг оила аъзолари ва Эрон миллатига ҳамдардлик билдиришди.

ИРНА хабарига кўра, Ливандаги Ҳизбуллоҳ бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ душанба куни  генерал Саййид Муҳаммад Ҳижозийнинг вафоти муносабати билан Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарига ҳамдардлигини изҳор этди."Генерал Ҳижозий ҳаким ва Аллоҳ йӯлидаги мужоҳид қӯмондон эди. У Ҳизбуллоҳ учун буюк биродар ва кучли суянчиқ,  содиқ фидойи ва тажрибали ҳурфикрли инсон эди.   У миллат, минтақа ва Муқовимат ҳаракати ҳаётида тақдирни белгиловчи бу қийин ва муҳим йилларда жуда таъсирли шахсият эди".

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарига юборган ҳамдардлик мактубида Ҳамос Исломий Қаршилик Ҳаракати Сиёсий Бюроси раҳбари Исмоил Ҳания унинг миллатни қўллаб-қувватлашдаги қадрли позициясини ва Фаластиннинг қаҳрамонлик қаршилиги ҳамда халқи билан бирдамликдаги улкан ролини юқори баҳолади.

Баҳрайндаги  "14 феврал" ҳаракати Исломий Инқилоб Соқчилари Корпуси Қудс кучлари қўмондони ўринбосари Генерал Ҳижозийнинг вафоти муносабати билан юборган мактубида бу улкан йӯқотиш сабабли Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбарига, Исломий Инқилоб Соқчилари Корпуси, Эрон халқи ва шаҳиднинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

 Фаластиннинг Исломий Жиҳод ҳаракати Сиёсий Бюроси аъзоси ва Теҳрондаги вакили Носир Абушариф ҳам генерал Ҳижозийнинг муқовимат ҳаракати, хусусан Фаластин миллатининг кураши жараёнидаги улкан мавқеини таъкидлаб, Муқовимат ҳаракати бу мужоҳид фидоийсининг вафоти муносабати билан  Ислом дунёсидаги барча эрксевар кишиларга  ҳамдардлик билдирди.

Исломий Инқилоб Соқчилари Корпусининг жамоатчилик билан алоқалар бӯлими якшанба куни кечқурун ИИСК Қудс бӯлинмаси қўмондони ўринбосари, Муқаддас мудофаа ветерани генерал Саййид Муҳаммад Ҳусейнзода Ҳижозийнинг Инқилоб ва исломий тизимга йиллар давомида фидоийларча хизмат қилиш сӯнгида юрак хуружи натижасида шаҳид бӯлганлигини эълон қилди.