Эрон коронавирус вакцинасини оммавий тарзда ишлаб чиқаришни бошлайди
(last modified Sun, 25 Apr 2021 10:53:34 GMT )
апрел 25, 2021 15:53 Asia/Tashkent
  • Эрон коронавирус вакцинасини оммавий тарзда  ишлаб чиқаришни бошлайди

Имом Хумайний фармонини ижро этувчи штаб раҳбари Эроннинг коронавирусга қарши вакцинасини серияли ишлаб чиқариш бошланишини эълон қилди.

ИРНА хабарига кўра, Имом Хумайний  фармонини  ижро этувчи штаб раҳбари деди: "Штабимиз  тир ойининг  охиригача тахминан 12 миллион доза ва мурдод охиригача эса тахминан 30 миллион доза "СoV-Barakatн" вакцинаси ишлаб чиқариб, аҳолини эмлаш учун Соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим вазирлигига  етказиб беради.

Доктор Муҳаммад Мухбир қўшимча қилди: "СoV-Barakatн"  вакцинасини ишлаб чиқариш жараёни яхши кетмоқда.

 Коронавирусни назорат қилиш Миллий штаби илмий бӯлимининг аъзоси, доктор Мину Маҳраз бугун Эроннинг "СoV-Barakatн" вакцинаси учинчи босқичида кўнгилли сифатида эмланди.

"СoV-Barakatн" вакцинасини инсонда  синовдан ўтказишнинг учинчи босқичи бугун, якшанба куни ушбу лойиҳанинг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси, доктор Мину Маҳразнинг эмланиши  билан бошланди.

Бу босқични амалга ошириш орқали Эронда ушбу вакцина билан умумий эмлаш учун замин тайёрланади.

Ёрлиқ