Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Кобулдаги терактни қоралади
(last modified Sun, 09 May 2021 04:52:02 GMT )
май 09, 2021 09:52 Asia/Tashkent
  • Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Кобулдаги терактни қоралади

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги вакили Афғонистон пойтахти Кобулда содир этилган терактни қоралади.

ИРНА хабарига кўра, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода шанба куни Афғонистон пойтахти Кобулнинг ғарбий қисмида ўқув марказига ҳужум қилинган террорчилик ҳаракатини қоралади.

Хатибзода оддий одамларга, айниқса ӯқувчи ва талабаларга ҳужум қилган террорчилик ҳаракатларидан нафратланишини изҳор этди,  воқеа қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳат олганларга соғлиқ тилаб қолди.

Хабарда айтилишича, шанба куни Ғарбий Кобулда Саййид уш-Шуҳадо қизлар мактаби олдида содир бўлган террорчилик портлашларида 25 нафар қурбон бӯлиб, 53 нафар  жароҳат олган.