май 10, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • Эронда президентлик сайловига номзодларни рўйхатга олиш эртадан бошланади

Эронда 13-президентлик сайловларига номзодларни рўйхатга олиш эртага (сешанба) бошланади.

Эронда бўлиб ўтадиган 13-президентлик сайловларига номзодлар 2021-йил 8-15-май кунлари Ички ишлар вазирлигига ташриф буюриб,  соат 8:00 дан 18:00 гача рўйхатдан ўтиш имкониятига эга бўладилар.

Номзодлар рўйхатдан ўтгач, Экспертлар Кенгаши номзодларнинг ишларини кўриб чиқади ва президентликка салоҳияти бор номзодларни  эълон қилади.

Салоҳияти  тасдиқланган номзодлар белгиланган муддатда  расман рақобатга киришадилар.

Эроннинг ўн учинчи президентлик сайлови 2021 йил 18-июнда (ҳижрий-шамсий 1400 йил 28-хурдод) бўлиб ўтади.

Ёрлиқ