Эрон президенти Рамазон ҳайити билан исломий мамлакатлар раҳбарларини табриклади
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Исломий мамлакатлар раҳбарларини Рамазон ҳайити муносабати билан табрик паёмида, ишончим комилки, исломий мамлакатлар раҳбарларининг биргаликдаги иродаси ва сайъ-ҳаракатлари асосида дўстлик ришталари дунё мусулмонлари ўртасида мустаҳкамланади,-деб айтди.
Ирна ахборот агентлиги чоршанба куни кечқурун берган хабарига кўра, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ушбу паёмида, Рмазон ҳайити фитратга қайтиш байрами ва ўз ҳаётини тоза оқимда поклаган рўзадорлар ва солиҳ хизматчилар учун қувониш давридирким, улар ўзларининг руҳ ва нафсларини Рамазон ойининг зулол дарёсида поклаш орқали иллоҳий даргоҳда бандалик қилганларидан фахрланишади,-деб эслатиб ўтди.
Эрон президентининг табрик паймида: "Ишончим комилки, исломий мамлакатлар раҳбарларининг муштарак иродалари ва қўмаклари сояси остида дунё мусулмонлари ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталари ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ мустаҳкамланади ва бутун дунё бўйлаб ислом маданиятининг юксалиши ва ривожланишининг шоҳидига айланамиз" -деб келтирилган.
Руҳоний Рамазон ҳайити муносабати билан исломий мамлакатлар раҳбарларига йўллаган ўзининг табрик паёмида, ушбу байрамнинг баракоти билан бутун дунёда коронавирус эпидемиясини бартараф этиш ва уни назорат қилиш ҳошидига айланамиз деб умид қиламан,-деб келтирилган.