Эрон президенти: Фаластин Ислом умматининг энг муҳим, умумий ва ҳаётий масаласидир
Эрон ислом жумҳурияти президенти туркиялик касбдоши билан телефон орқали суҳбатларида Фаластин Ислом умматининг энг муҳим, умумий ва ҳаётий масаласи эканлигини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоинй туркиялик касбдоши Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқали суҳбатида, сионистик режимнинг жиноятларига қарши туриш ҳамда мазлум ва ҳимоясиз қолган фаластинликларни оммавий қирғин этилишини тўхтатиш зарурий бир амр ҳисобланади деб айтди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек исломий мамлакатлар айниқса минтақада иккита муҳим ва таъсирчан бўлган Эрон ва Туркия давлатлари ўзаро ҳамкорликлари ва бир хил позицияси билан босқинчи сионистик режим жиноятларини тўхтатиш ва ушбу режимга қарши кураш учун барч акуч -қудрати хусусан БМТ ва Ислом ҳамкорлик кенгаши каби халқаро ташкилотлар позицияларидан кенг фойданишлари лозим деб қўшимча қилди.
Эрон ислом республикаси президенти ўз сўзларида минтақавий инқирозларни шу жумладан Сурия ва Ямандани инқирозларни ҳал қилиш учун Теҳрон ва Анқара позицияларини яқинлаштириш ва ҳамкорликларини кучайтиришни таъкидлаб ўтди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам телефон орқали ушбу суҳбатда, шу кунларда биз Исроил режимининг ишғол қилинган Фаластиндаги ваҳшийликлари ва шафқатсиз ҳужумларига дуч келмоқдамиз, бу жуда хавотирли ва афсуслидир дея изоҳлади.
Эрдуған ўз сўзлари давомида Халқаро ҳамжамият ушбу шафқатсиз ҳужумларга қаттиқ ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши керак ва ислом дунёси ҳам бу борада умумий ҳуқуқ ва ҳаракатлар доирасида амал қилиши шарт ва зарур деб аниқлик киритди.