Эрон ва Қирғизистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди
Эрон ислом республикаси ва Қирғизистон парламенти дўстлик гуруҳи раҳбари икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Эрон ислом жумҳурияти парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Алиасғар Хоний, кеча Қирғизистоннинг Теҳрондаги элчиси Авазбек Абдулраззоқ билан учрашганида Эрон ва Қирғизистон миллатлари ўртасидаги диний, тарихий ва маданий муштараклигини ва турли соҳаларда дўстона муносабатларни ривожлантириш зарурлигини ҳамда турли соҳалар айниқса парламент ва иқтисодий алоқаларни ривожантиришни таъкидлаб, Эрон ислом жумҳуриятини қўшни давлатлар айниқса яқинидаги мамлакатлар, хусусан Қирғизистон билан алоқаларни кенгайтиришни олқишлашини маълум қилди.
Эрон ислом жумҳурияти парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси ўз сўзларида банк механизмини яратиш ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи банкларининг имкониятларидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда фойдаланиш зарурлигини айтди.
Миссияси Эронда тугаши муносабати билан ўтказилган бу учрашувда Теҳрондаги Қирғизистон элчиси Авазбек Абдураззоқ Эрон билан алоқаларни ривожлантириш Қирғизистон учун катта аҳамиятга эга эканлигини баён этиб, Қирғизистоннинг янги ҳукуматининг барча соҳаларда, хусусан иқтисодий ва савдо-сотиқда қўшни давлатлар, хусусан Эрон ислом республикаси билан ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича ёндошувини қўшимча қилди.