май 19, 2021 14:34 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: дунё нигоҳи Эрон сайловларига қаратилган
    Эрон президенти: дунё нигоҳи Эрон сайловларига қаратилган

Эрон ислом жумҳурият президенти дунёнинг нигоҳи Эрон президентлик сайловларига қаратилган деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳукумат йиғилишида  Эрон президентлик сайловларига халқаро ва глобал миқёсида алоҳида эътибор қаратилаётганига тўхталиб,  сайлов қуттиси Эрон ислом жумҳуриятининг фахр ва ифтихоларидан бўлиб  эронликлар қуттилар олдига келиб овоз бериш арафасида туришибти деб изоҳлади.

Эрон президенти сўзларининг бошқа қисмида,  сионистик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятларини кескин қоралаб, исломий мамлакталарни  Фаластин халқига қарши сионистик рджмини шафақатсиз тажвоузлаида қутқариш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга чақирди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек  Фаластин масаласида, БМТ ва Араб лигасининг ҳаракатларини танқид қилиб, Фаластин халқини ҳимоя қилиш барча исломий мамлакатларнинг бурчидир ва ғалаба фаластинликлар учун бўлишига шубҳа йўқ де таъкидлади.

Эрон президенти  ўз сўзларида  Венада ядровий келишув хусусидаги қўшма комиссиясининг музокараларига ишора қилар экан,  мен халққа Вена музокараларни тугаши Эрон миллатининг ғалабаси бўлишига ваъда қиламан дея эълон этди.

 

Ёрлиқ