Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Sat, 22 May 2021 10:20:29 GMT )
май 22, 2021 15:20 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
    Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 187 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 78 минг нафар 381 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 8  минг 5 нафар янги касалланганлар аниқланди ва Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 2 миллион 823 минг 887 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 319 мингу 746 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Бугунгача Эронда ковид 19 касаллиги бӯйича 18 миллион 810 минг 335 кишида ташхислаш текширувлари ӯтказилган.

Хабарда таъкидланишича, бугунгача 2 миллион 478 минг 936 нафар ваксинанинг биринчи дозаси, 451 минг 721 киши эса иккинчи дозаси билан эмланиб, Эронда эмланганларнинг умумий сони 2 миллион, 930  минг 657 дозани ташкил қилади.

 

Ёрлиқ