Эронлик спортчи дунёдаги қаттиқ буюмларни синдириш бўйича рекордчига айланди
(last modified Mon, 31 May 2021 06:44:23 GMT )
май 31, 2021 11:44 Asia/Tashkent
  • Эронлик спортчи дунёдаги қаттиқ буюмларни синдириш бўйича рекордчига айланди
    Эронлик спортчи дунёдаги қаттиқ буюмларни синдириш бўйича рекордчига айланди

Эронлик спортчи оғирлиги 4200 килограмм бўлган 101 та бетон қолипини синдириб дунёдаги қаттиқ нарсаларни синдириш бўйича рекорд ўрнатди.

Эроннинг Хабарнигорони жавон сайтининг хабар қилишича, дунёда қаттиқ буюмларни синдириш бўйича рекордчи сабаб" Темир одам" лақабини олган Ҳидоят Чоҳшурий жаҳон рекордини янгилай олди ва унинг исми иккинчи марта Гиннес китобига қайта киритилди.

Чоҳшурий 1398 йилда яъне икки йил олдин энг қисқа вақт ичида америкалик спортчиниг рекордини  қўлга киритиш учун 55 бетон қолипни қўл билан синдира олди. Аммо кўп ўтмай рақиби яна битта тошни синдириб ҳисобини 56 тага ва оғирлиги 1950 килограммага етказди ва жаҳон рекордини янгилади.