Хатибзода: Канадада фожеа юз берган
Эрон ТИВ наттоғи Канадада маҳаллий болаларнинг умумий қабрини пайдо бўлгани ҳақидаги хабарга тўхталиб, ушбу мамлакат тарихида буюк инсоний фожеа берган деб айтди.
Бугун Эрон ТМВ наттоғи Саъид Хатибзода ҳафталик матбуот андумнида, Эрон-пресснинг саволига жавобан, ўзининг инсонпарварлик ниқоб ортидан яширинган мамлакат ўз тарихида бундай фожеаларга дуч келгани аччинарлидир деб таъкидлади.
Эрон ТИВ наттоғи, маҳаллий халқлар масаласи ҳали ҳам Канада тарихидаги энг муҳим масалалардан бири эканлигини таъкидлаб, канадаликларнинг барчасига ҳамдардлик билдираман деб қўшимча қилди.
Хатибзода ўз сўзларида, Канада ҳукумати инсонпарварликни энг аввало ўз мамлакатда амалга ошириб, кейин бу масаладан сўз очиши керак деб аниқлик киритди .
Хатибзода шунингдек Венесуэллага Эрон кемасини юбориши ва АҚШ расмийларининг огоҳлантиришларига тўхталиб, Эрон барча мамлакатлар сингари барча денгиз ва халқаро сувларда ҳаракат қилиш ҳуқуқига эгадир деб айтди.
Эрон ТИВ наттоғи ҳеч ким нотўғри ҳисоб -китоб қилмаслиги кералиги ва шиша уйларида ўттириб олгалар ҳам тош отишдан эҳтиёт бўлишлари лозимлигини баён этди.
Хатибзода Вена музокараларни янада давом этишини таъкидлаб, Вена музокаралари 3 та ишчи гуруҳда ҳам сезиларли ютуқларга эришди, аммо асосий масалалар қолмоқда деб эълон этди.
У матбуот анжумани чоғида АҚШ томонидан санкцияланинг бекор қилиниши ва уни текшириш механизми мавжуд ёки мавжуд эмаслигига ишора қилиб, АҚШнинг Бирагаликдаги ҳаракат режасидаги барча санкциялар бекор қилиниши зарур деб айтди.