Навбатдаги сайловолди дебатларида Эрон президентликига номзодлар ўз дастури тақдим этдилар
Эрон президентлик сайловлар номзодлари иккинчи теледебатда ўзларининг қарашлари ва режаларини тақдим этишди.
Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон президентлик сайловларидаги номзодлардан бири Сайид Ҳусейн Қозизода Ҳошимий, кеча ўтказилган сайловолди иккинчи теледебатда Инқилоб дастархони ва жадвали фуқароларга тегишлидир деб айтди.
Қозизода Ҳошимий ў сўзларида, Эрон иқтисодиёти эндоген бўлиши керак бўлса-да, ташқи иқтисодий ҳолатга келтирилиши ҳам керак ва бу қаршилик ва ё муқовимат иқтисодидир деб изоҳлади.
Эронда бўлиб ўтиши кутилатёган 13 -президентлик сайловларидаги бошқа номзод, Муҳсин Ризоий ҳам иккинчи теледебатида ичкарисидаги ислоҳот " ҳаракат ва ўзгаришлар" давлатининг / шиори/ дасуридир деб айтди.
Номзодлардан бошқа бири Муҳсин Меҳрализода, ўз нутқини якунлар экан, сайловда оқилона қатнашиш билан сайлов қуттилардан узоқлашишни олдини олинглар деб мурожаат қилди.
Эроннинг 13-президентлик сайловлардаги номзодлардан бири Сайид Иброҳим Раисий эса номзодлар масалаларни нафақат йирик шаклида, балки соҳаларга вазиятига эътибор бериб танишишлари керак ва ҳар бир соҳада қандай муаммо борлигини ва қандай ечим топишини куч ва қобилиятга эга бўлиши шарт деб таъкидлади.
Эрон ислом республикасининг 14-президентлик сайловлари номзоди Саъид Жалилий эса муаммоларни тўғри тушуниш, жавобни аниқлаш ва тўғри ёндошувни танлаш уун президентининг роли жуда муҳимдир ва мамлакат яқин 5 йил ичида жиддий сакрашга гувоҳ бўлиш лозим деб қўшимча қилди.
Бошқа номзод Алиризо Зоконий ҳам теледебатдаги сўзларида биз ёшлар олдидаги тўсиқларни жумладан кириш имтиҳонлари, ишга жойшлаштиришни, уй ва уйланиш масалаларига ечим топишимиз деб баён этди.
Эронда бўлиб ўтадиган, 13 -президентлик сайловидаги яна бир номзод Абдулносир Ҳимматий ҳам ушбу теледебатда мен барча муаммоларни иқтисодий нуқтаи назаридан ҳал қилишни истайман деб хулоса қилди.