Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар
(last modified Fri, 11 Jun 2021 13:56:20 GMT )
июн 11, 2021 18:56 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус бўйича сўнгги маълумотлар

Эрон ССВ хабар қилишича кейинги 24 соат ичида Эронда 124 киши коронавирусдан вафот этиши билан мамлакатда қурбон бўлганларнинг сони 81 минг нафар 796 кишидан ошди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий алоқалар маркази бугун Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотида келтиришича, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 9 минг 966 нафар янги касалланганлар аниқланди. Булардан 1327 нафари касалхонага ётқизилди. Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 миллион 13 минг 78 кишига етди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ҳозиргача 2 миллион 624 мингу 802 нафар беморлар соғайиб шифохоналардан жавоб берилди,-деб айтди. 

Статистик маълумотларга кӯра бугунгача дунёда 175 миллион киши коронавирусга мубтало бӯлган. Бу касаллик натижасида қурбон бӯлганлар сони эса 3 миллион 789 минг нафардан ошди.