Ироқчи: АҚШ биринчи қадамни қўйиши керак
Кеча Венада ўтказиладиган Биргаликдаги ҳаракат режаси қўшма комиссиясининг йиғилишида Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари ва Эрон музокарачилар гуруҳининг раҳбари АҚШнинг Эронга қарши барча санкцияларини бекор қилиш зарулигини таъкидладилар.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сайид Аббос Ироқчи ўз сўзларида, Эрон ўзининг асосий талабларига эришмасдан албатта келишувга эришмайдиганини таъкидлаб, даставвал АҚШ биринчи қадамни қўйиши ва барча санкцияларни бекор қилиши керак, Эрон эса АҚШ санкциялари бекор қилинганлигини текширганидан кейингина ўз мажбуриятларига қайтади деб қўшимча қилди.
Ироқчи шунингдек, Эрон ислом республикаси ўз мезонлари ва тамойилларига риоя қилинган келишувни изламоқда ва бу йўналишда на шошилмаяпти ва на вақтни беҳуда сарфламоқда деб аниқлик киритди.
Хитойнинг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доиий вакили Ван Кон кеча бергаг интервьюсида санкцияларни бекор қилиш ядровий келишув бўйича ҳар қандай келишувнинг калити эканлигини айтди.
Кеча Венада биргаликдаги ҳаракат режаси қўшма комиссияси йиғилишини қайта бошланиши билан АҚШ санкцияларини бекор қилиши ва бу келишувга қайтиши эҳтимоли хусусидаги музокаралар бўлиб ўтди.
Трамп, президентлиги даврида Вашингтон бир томонлама равишда Эрон мамлакати аҳолисига максимал босим ўтказиш мақсадида иқтисодий тероризмни бошлади.